АсосийДунё

Мадридда ярим марафонда қатнашган икки киши вафот этди

Мазкур марафонда жами 27 минг киши иштирок этган, 50 нафар спортчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

'Мадридда ярим марафонда қатнашган икки киши вафот этди'ning rasmi

6 апрель куни Мадридда ўтказилган ярим марафонда қатнашган икки эркак юрак муаммолари сабабли вафот эди. Бу ҳақда “Eldiario.es” нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлардан бири 35 ёшда бўлган. У маррага 500 метр қолганда юрак хуружига учраган. Эркак шифохонага етказилган бўлса-да, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.

“Иккинчи марҳум 20 ёшда бўлиб, у ҳам тезлик билан шифохонага олиб келинган, аммо ўша ерда жон берган”, — дейилади хабарда.

Ярим марафонда жами 27 минг киши иштирок этган, 50 нафар спортчига тиббий ёрдам кўрсатилишига тўғри келди.

Маълумот учун, Мадрид ярим марафони 24 йилдан буён ўтказиб келинади. 2010 йилда 31 ёшли спортчи пойга маррасини кесиб ўтгач, ҳушидан кетиб вафот этган. 2005 йилда эса мадридлик 24 ёшли йигит пойгада иштирок этаётганда тўсатдан вафот этган.

    Бошқа янгиликлар