АсосийЖамият

Тошкентда дўкон ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

'Тошкентда дўкон ёниб кетди'ning rasmi

Бугун 8 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган дўконда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 07:47 да етиб бориб, ёнғинни соат 07:57 да бартараф этишган.

“Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида сотув офиси ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар