АсосийЖамият

“Имом Мотуридий” зиёратгоҳини кенгайтириш мақсадида 217 та уй бузилади

Маданий мерос агентлиги ОАВда тарқалган хабарга муносабат билдирди.

'“Имом Мотуридий” зиёратгоҳини кенгайтириш мақсадида 217 та уй бузилади'ning rasmi

Оммавий ахборот воситаларида “Самарқандда 220 та мулк зиёрат маркази учун тортиб олинади” сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

Мазкур маълумотлар юзасидан Маданий мерос агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борган.

Маълум қилинишича, президент фармонга кўра, Самарқанд шаҳрининг “Чокардиза” қабристонида жойлашган “Имом Мотуридий” ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш, мажмуа атрофидаги буюк уламоларнинг қабрларни қайта тиклаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яхшилаш орқали йирик зиёрат марказини ташкил этиш режалаштирилган. 

Шу муносабат билан мажмуанинг атрофини кенгайтириш мақсадида 217 та фуқароларга тегишли бўлган турар-жой бинолари бузилиши қайд этилган. 

Шунингдек, Президентнинг 2021 йил 19 июндаги қарорининг 4 бандида моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишиш белгиланган. Бунда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва объектлар бўйича лойиҳалар Агентлик томонидан ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси орқали ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан келишган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 

 Агентлик ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг йиғилишида ушбу масала атрофлича кўриб чиқилган ва якуний хулоса берилган. Кенгаш хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилнинг 9 феврал куни қабул қилинган 6165 сонли фармойиши маълумот ва ижро учун қабул қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 781 сонли қарори асосида, уй-жойлари бузилаётган аҳоли вакилларининг турар-жойлари бозор қийматида ҳисобланади ва белгиланган тартибда компенсация пуллари тўлаб берилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Расман: ўзбекистонликлар Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 21:21

    Расман: ўзбекистонликлар Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олади

    Президент бугун дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

    'Зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 19:13

    Зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади

    “2026–2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

    'Андижонда Instagram'да ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган эркак қамалди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 18:55

    Андижонда Instagram'да ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган эркак қамалди

    Эркак йўл-патруль хизмати ходимларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ёзиб қолдирган.

    'Йўл камераларидаги маълумотлар очиқ эмас — ИИВ расмий муносабат билдирди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 18:25

    Йўл камераларидаги маълумотлар очиқ эмас — ИИВ расмий муносабат билдирди

    Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон йўлларида ўрнатилган фото-видео қайд этиш камераларидан олинган маълумотлар интернетда очиқ қолгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

    'Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 16:46

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Жиззахда Damas’дан қарийб 50 минг дона пиротехника воситаси аниқланди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2025 16:33

    Жиззахда Damas’дан қарийб 50 минг дона пиротехника воситаси аниқланди

    Жиззах шаҳрида ўтказилган рейд давомида Damas автомобилида йирик миқдорда ноқонуний пиротехника воситалари олиб кетилаётгани фош этилди.