АсосийЖиноят

Блогер Абдуллоҳ ҳақоратлари учун жавобгарликка тортилди

Унинг тармоқлардаги чиқишлари жамоатчиликнинг кескин норозилигини келтириб чиқариб, кўплаб салбий муҳокамаларга сабаб бўлган.

'Блогер Абдуллоҳ ҳақоратлари учун жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ (Қори ака) тахаллуси билан танилган, Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли шахс тармоқлардаги саҳифаларида Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳақоратли чиқишлар қилиб юргани сабабли қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар Бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

“Блогер 2024 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Корея Республикасида бўлиб турган вақтида ўзининг ижтимоий тармоқлардаги оммавий саҳифалари орқали миллатлараро низо келтириб чиқариши мумкин бўлган, миллий қадр-қимматни таҳқирловчи ҳамда диний эътиқодига кўра, фуқароларни камситувчи сўзлар билан Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қатор ҳақоратли чиқишлар қилиб борган”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Абдуллоҳнинг тармоқлардаги чиқишлари жамоатчиликнинг кескин норозилигини келтириб чиқариб, кўплаб салбий муҳокамаларга сабаб бўлган.

Олинган маълумотга асосан ушбу шахс жорий йилнинг 25 март куни Абу-Даби Самарқанд Airways орқали Ўзбекистон ҳудудига келтирилиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланган. Ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Сўнг блогернинг ўзи ҳам айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан қаттиқ пушаймонда эканлигини айтган.

“Мен Жигаев Валерий ижтимоий тармоқда халқимизни ҳақорат қилганман. Мен ҳамма ишимни “актив” учун, танилишим учун қилган эдим. Ҳозир айбимни тушуниб етдим. Қилган ишимдан жуда қаттиқ пушаймонман. Ҳаммадан чин қалбимдан кечирим сўрайман”,— дейди у.

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро Й.В.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

    'Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 11:37

    Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди

    Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича иш қўзғатилди.

    'Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 12:11

    Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди

    Пойтахт Солиқ бошқармасининг бош инспектори 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан “пора олиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 07:54

    Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди

    Сирдарёнинг Ховос туманида ИИБнинг икки нафар тезкор ходими гумонланувчиларни қўрқитиб, пул талаб қилди.