АҚШда бортида Конгресснинг камида уч нафар аъзоси бўлган American Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Вашингтондаги Рональд Рейган номидаги аэропортда ушбу компаниянинг бошқа бир самолёти билан тўқнашди. Бу ҳақда кеча, 10 апрель куни АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармасига таяниб, “Reuters” хабар берди.
“Рональд Рейган номидаги Вашингтон Миллий аэропортида камида уч нафар Конгресс аъзоси бўлган самолётга American Airlines’нинг бошқа бир самолёти қанотини уриб, ўтиб кетди”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, тўқнашган самолётлар Bombardier CRJ 900 ва Embraer E175 бўлган. Ҳар икки ҳаво кемаси техник текширув ўтказиш учун захира самолётлар билан алмаштирилган. Содир бўлган ҳодиса аэропорт ишига таъсир кўрсатмаган.