Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги подстанцияда ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар қилди.
Ҳодиса 11 апрель куни соат 13:20 да Мавлоно Риёзий кўчасида жойлашган подстанцияда содир бўлган. Қутқарув экипажлари манзилга соат 13:27 да етиб бориб, ёнғин соат 13:41 да ўчирилган.
Аниқланишича, подстанция ҳудудидаги трансформатор кабеллари ёниб зарарлан. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.