АсосийЖамият

Апрел ойи охирида Ўзбекистонда “Палов музейи” очилади

Тошкентда 29 апрел – 3 май кунлари “Ўзбекистон рестораторлари саммити” бўлиб ўтади.

'Апрел ойи охирида Ўзбекистонда “Палов музейи” очилади'ning rasmi

Тадбир доирасида пойтахтда “Палов музейи”нинг расмий очилиши режалаштирилган. Caravan Group раҳбари ва Ресторатор ва отельерлар уюшмаси раиси Тимур Мусиннинг айтишича, ушбу музей биргина маҳаллий маҳсулот қандай қилиб кучли гастрономик экотизимга айланишининг яққол намунаси ҳисобланади. Палов — бу шунчаки таом эмас, бу фалсафий тушунча ва ўзлигимизнинг бир қисми ҳисобланади, дейди Тимур Мусин. 

Аслини олганда мазкур музей бир ой аввал ташкил этилган бўлсада, саммит кунлари янгича қиёфада меҳмонлар ва томошабинлар учун қучоқ очади.

5000 кв.м. майдонни эгаллаган ушбу музейда нафақат Ўзбекистоннинг турли вилоятларига хос ош-палов турларидан татиб кўриш, балки Марказий Осиёнинг тарихи, меъморчилиги ва анъаналари билан ҳам ошно бўлиш мумкин.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.