11 апрель куни соат 05:30 да "Наманган" ЙПХ масканида "Қамчиқ" довони ЙПХ отряди ходимлари томонидан Lacetti ҳайдовчиси тўхтатилган. А.М. исмли ҳайдовчи “Фарғона водийси - Тошкент" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
Транспорт воситасининг салони ва юкхонасини текшириш чоғида ҳеч қандай кузатув ҳужжатлари бўлмаган 360 та "iPhone 16 Pro Max" русумли телефон топилган.
"Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди”, дейилади хабарда.