Жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида “HOWO”русумли юк машинаси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа тунги соат 22:00 ларда Бектемир тумани Хонабод кўчасида юз берган. Шу кўча бўйлаб ҳаракатланиб келаётган HOWO русумли юк автомашинаси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 1969 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.