АсосийЖамият

Ислом тараққиёт банки мактаб таълими учун 40 миллион долларлик грант шартномасини имзолади

Ушбу лойиҳа доирасида 58 та янги инклюзив мактаб қурилади, шунингдек мактабгача таълим сифати оширилиши режалаштирилган.

'Ислом тараққиёт банки мактаб таълими учун 40 миллион долларлик грант шартномасини имзолади'ning rasmi

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги вакиллари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “ҲHuman Capability Initiative 2025” халқаро форумида иштирок этди.

 Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур нуфузли тадбирга таклиф этилган ягона давлат.

Форумнинг илк кунидаёқ, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Муҳаммад ал-Жассар билан учрашувда ИТБ келажак авлод учун яхшироқ таълим имкониятлари яратишда Ўзбекистон ҳукуматининг ишончли ҳамкори бўлишдан мамнунлигини қайд этган.

Лойиҳанинг асосий йўналишлари эса қуйидагича:

- республикамиз бўйича 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши;

- мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;

- ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича дастурлар;

- инклюзив таълимни ривожлантириш;

- ўқув дастурларини такомиллаштириш;

- мактабгача таълим сифатини ошириш.

    Бошқа янгиликлар