Туркиядаги асосий оппозицион партия Жумҳурият халқ партияси (CHP) ни муддатидан аввал президентлик сайловлари ўтказилишини талаб қилмоқда.
Президентга мухолиф партия тарафдорлари бу ташаббусини қўллаб қувватловчи 10 миллиондан ортиқ имзо йиғишга муваффақ бўлганини маълум қилган. Бу ҳақда партия етакчис Озел, Самсун вилоятида ўтказилган митингда маълум қилди
Муддатидан аввал сайловлар ўтказиш талаб қилинган оммавий кампания 30 март куни Қора денгиз бўйидаги Трабзон вилоятида бошланган бўлиб, айни пайтда ҳибсда сақланаётган Истанбул шаҳар ҳокими Имамоглу шу ерда туғилган.
Аввалроқ эса мухолиф партия 28 миллион овоз - яъни амалдаги президент Эрдўғон 2023 йил майдаги сайловларда олган овозлар сонидан сал кўпроқ овоз йиғишни мақсад қилган эди.
Абдуллоҳ Саййид