Ижтимоий тармоқларда эркак вояга етмаган 5 нафар болаларни унинг боғидан довча узгани учун уларга зарар етказиш билан оғзаки таҳдид қилиб қўрқитгани акс этган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолатга Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ИИВ билан биргаликда ўрганмоқда.
“Юқоридаги ҳолат яъни номақбул ҳаракатлар болаларга нисбатан нафақат руҳий зўравонлик ва таҳдид, балки боланинг шаъни ва қадр-қимматини оммавий таҳқирлаш ҳам ҳисобланиб, унинг руҳий-эмоционал соғлиғига жиддий зарар етказади”, — дейилади муносабатда.
Шунингдек, изоҳда бундай ноқонуний ҳаракат учун тегишли тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилиши шарт эканлиги қўшимча қилинади.