Кеча, 15 апрелга ўтар кечаси Россиянинг Курск шаҳри Украина дронлари томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда “Медуза” нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, портлаш оқибатида 85 ёшли аёл ҳалок бўлган. 9 киши тан эса жароҳат олган. Заводская ва Орловская кўчаларидаги кўп қаватли уйлар зарар кўрган. Веспремская кўчасидаги уйлардан бирида ёнғин чиққани айтилмоқда.
Аҳоли хавфсиз жойга кўчирилган. Шунингдек, тез ёрдам гаражидаги 11 та машина ҳам шикастланган.
Расмийлар ҳужумда ишлатилган дронлар ичида пўлат шарчалар бўлганини айтмоқда — бу портлаш вақтида кўпроқ зарар етказиш учун қўлланилади.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ўша тунда Курск осмонида 109 та Украина дрони уриб туширилган. Яна бир нечта дронлар Воронеж, Москва, Брянск ва Орлов вилоятларига ҳам ҳужум қилган.