Бугун, 15 апрель куни соат 11:34 да Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғони “Шукрона” МФЙда жойлашган уйлар бирининг ички қисмига илон кириб олганлиги ва уй эгалари яшаш уйига кира олмаётганлиги тўғрисида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мурожаат бўйича вилоят ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, фуқаронинг яшаш уйига кириб олган 1 метрга яқин бўлган илон ушланиб, табиатга қўйиб юборилган.