Автоҳалокат Наманган вилояти Учқўрғон туманида содир бўлган. Spark русумли автомашинани ҳали вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли қиз бошқарган.
Вилоят ЙҲХБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчининг ўрнига қизи, олд ўриндиққа ўзи ўтирган. Орқа ўриндиқда эса қизнинг онаси ва 10 ёшли синглиси бўлган.
Вояга етмаган қиз автомашинани бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ўнг томонга бурилаётган вақтида тажрибасизлиги сабаб руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи Андижон каналига тушиб кетган.
Ҳодиса сабаб орқа ўриндиқда бўлган она ва кичик қизалоғи нафас йўлига сув тиқилиши ташхиси билан вафот этган.
Машина бошқарган вояга етмаган қиз ва унинг дадаси тан тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.