Blue Origin компаниясининг НС-31 миссияси доирасида коинотга бутунлай аёллардан иборат илк сайёҳлик экипажи парвоз қилиб, муваффақиятли тарзда Ерга қайтди. Бу New Shepard ракетасининг 31-парвози бўлиб, компания тарихидаги муҳим бурилиш сифатида қайд этилмоқда, деб хабар бермоқда zamon.uz.
Жонли эфирда намойиш этилган ушбу суборбитал сафар тахминан 10-12 дақиқа давом этди. Парвоз давомида иштирокчилар бир неча дақиқа вазнсизлик ҳолатини ҳис қилиб, коинотдан Ер шарини томоша қилиш имконига эга бўлишди.
Ушбу тарихий миссияда эстрада юлдузи Кети Перри, машҳур журналист ва телебошловчи Гейл Кинг, Amazon асосчиси Жефф Безоснинг келини ва журналист Лорен Санчес, НАСА собиқ муҳандиси Аиша Боу, биоастронавтика бўйича мутахассис Аманда Нгуен, ҳамда кино продюсери Кериан Флинн иштирок этди.
Blue Origin ушбу миссияни 1963 йилда Валентина Терешкова амалга оширган илк аёл космик парвозидан сўнг энг муҳим аёллар парвози деб атади. Миссия шунингдек, қайта ишлатиладиган ракета ва капсула технологияларининг яна бир муваффақиятли намунасидир.