АсосийЖамият

Наманганда 10 синф ўқувчиси бир боланинг ўлимига сабабчи бўлди

Боланинг отаси Россиядан бўлган.

'Наманганда 10 синф ўқувчиси бир боланинг ўлимига сабабчи бўлди'ning rasmi

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 23-сонли мактабнинг 10 синф ўқувчиси отасига тегишли бўлган Cobalt автомобилини бошқариб, ЙТҲ содир қилган.

Бу ҳақда хабар берган вилоят ЙҲХБга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида шу мактабнинг 4 синф ўқувчисини уриб юборган. Болакай шифохонада вафот этган.

Машина бошқарган йигитнинг отаси Россия Федерациясида бўлган. Ўша куни уйида онаси ҳам бўлмаган. 

"Биз ўша боланинг ўлимига сабабчи бўлиб қолдик. Биринчи навбатда мени кечиришсин”, - дейди йигитнинг отаси.

Ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани Тергов бўлинмаси томонидан вояга етмаган шахсга нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар