АсосийЖамият

Туркияда ота-онасидан ажралган қиз Ўзбекистонга қайтарилди

У вақтинча Тошкентдаги болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди.

'Туркияда ота-онасидан ажралган қиз Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Туркияда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига келиб тушган маълумотлар асосида хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган қизни ватанга қайтариш чора-тадбирлари бошланган.

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва элчихонанинг саъй ҳаракатлари натижасида қиз 15 апрель куни Тошкент халқаро аэропортида масъул ходимлар томонидан кутиб олинган.

“Ҳозирда қиз Тошкент шаҳри вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилган. Жойлаштиришнинг муқобил шакли белгилангунга қадар қизга ушбу марказда зарур ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган”,— дейилади хабарда.

Шунингдек, вояга етмаган болаларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари олиб келинаётган болаларни оилавий муҳитга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётгани қўшимча қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.