Президент Шавкат Мирзиёев Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.
Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.
Давлатимиз раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.
Ижтимоий тармоқлардаа бугун таъзиясига Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган Мамлакатхон ая Давронованинг ўғиллари билан суҳбат тарқалди.