АсосийЖамият

“Канефрон”нинг контрафакт нусхаларини ишлаб чиқарилиши ҳолати аниқланди

Германия компанияга тегишли товар белгисига истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган “Каниферон С” номи остидаги контрафакт биологик фаол қўшимчалар МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган.

'“Канефрон”нинг контрафакт нусхаларини ишлаб чиқарилиши ҳолати аниқланди'ning rasmi

Германиянинг “Bionorica SE” компанияга тегишли “Канефрон” товар белгисига истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган “Каниферон С” номи остидаги контрафакт биологик фаол қўшимчалар “Б. Л.” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилиб, савдога таклиф этилаётганлиги ҳолати маълум бўлди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк департаменти хабар берди.

Қонун бузилиш ҳолати юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилиб, товар белгисига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чораси кўрилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-моддасига кўра ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш маъмурий  жавобгарликка сабаб бўлади, шунингдек ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиниб БҲМнинг 15 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима қўлланилиши мумкин.

“Bionorica SE” - илмий тадқиқотлар ёрдамида ўсимликлардан асосида дори маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар