АсосийЖамият

Европа қизлар математика олимпиадасида ўзбекистонликлар 3 та медални қўлга киритди

Олимпиадада 55 та давлатдан 300 нафарга яқин ўқувчи қизлар иштирок этган.

'Европа қизлар математика олимпиадасида ўзбекистонликлар 3 та медални қўлга киритди'ning rasmi

Жорий йилнинг 11-17-апрел кунлари Косова Республикасида Европа Қизлар Математика Олимпиадаси бўлиб ўтди.

Олимпиадада 55 та давлатдан 300 нафарга яқин ўқувчи қизлар иштирок этди.

Ўзбекистон терма жамоаси қизлари олимпиадада 3 та медални қўлга киритишди:

Дилдора Маҳкамова - Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси — кумуш медал, 
Малика Хожамуратова - Нукус шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг  9-синф ўқувчиси  — бронза медал,
Настарин Камолова - Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси  — бронза медал.

Эслатма: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиадасида илк маротаба иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар