АсосийЖамият

Хорижликлар 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиши мумкин

Ушбу сўмма эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади.

'Хорижликлар 200 минг доллар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони кўра, 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

Шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.

Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:

I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;

II тоифадаги корхоналар учун –Ф 2026 йил 1 июлгача.

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Татаристонда оғир хасталикка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Татаристонда оғир хасталикка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

    57 ёшли эркак иш жараёнида кузатилган жиддий муаммолар сабабли Татаристон шифохонасига ётқизилган.

    'Тошкент вилоятида тезлик 80 км/соатга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:12

    Тошкент вилоятида тезлик 80 км/соатга туширилди

    Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди.

    'Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа билан ғолиб бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:54

    Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа билан ғолиб бўлди

    Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистонда ўтказилган VIII Халқаро мусобақада иштирок этди.

    'Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциациясига раис сайланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:37

    Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциациясига раис сайланди

    Ушбу лавозимни Қўнғиротбой Шарипов эгаллади.

    'Афғонистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:24

    Афғонистонда зилзила содир бўлди

    Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди.

    'Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:05

    Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этди

    Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.