Фарғона вилоятида даҳшатли воқеа юз берди: эркак тушида хотинининг хиёнат қилганини кўриб, уни ухлаётган пайтда пичоқ билан ўлдирди. Маълум қилинишича, воқеа содир бўлган кечада эр-хотин орасида ҳеч қандай жанжал бўлмаган. Эркак тонгги 4:30 атрофида уйғониб, ёстиғи остида яшириб ётган пичоқ билан хотинига 13 марта зарба берган. Воқеани англагач, у ўзи тиббий ёрдам чақирган, аммо аёл ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Судда аниқланишича, эркак илгари ҳам хотини устидан асоссиз гумонлар қилиб жанжал чиқарган. Уч фарзанднинг отаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.