АсосийЖамият

“Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир”

Шавкат Мирзиёев ўсмирлар термасини чемпионлик билан табриклади.

'“Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир”'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига табрик йўллади. 

"Айниқса, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди. Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир.

Мусобақа якунига кўра, уч нафар истеъдодли ва моҳир спортчимиз якка тартибдаги совринлар эгаси бўлгани, жумладан, Неъматуллоҳ Рустамжонов – турнирнинг энг яхши дарвозабони, Асилбек Алиев – энг яхши тўпурари, Садриддин Ҳасанов – энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Эл-юртимиз сизларнинг тимсолингизда доимо олдинга интилиб яшайдиган, юксак марраларни забт этишга қодир Янги Ўзбекистон ёшларининг энг ёрқин вакилларини кўради ва сизлар билан ҳақли равишда фахрланади.

Мамлакатимизда спортга, жумладан, футбол ривожига берилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий натижаси бўлган мана шундай тарихий ғалаба учун сизларга, сизларни тарбиялаб вояга етказган ота-оналарингиз ва устоз-мураббийларингизга чин дилдан самимий миннатдорлик билдираман", дейилади табрикда.

Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни кечган баҳсда Ўзбекистон Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида енгди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 15.11.2025 16:54

    Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар қўлга тушди

    3 аёл қиймати 200 млн сўм бўлган тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб киришга уринаётганда ушланди.

    'Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 15.11.2025 15:22

    Тошкент вилоятида ҳокимлик мансабдори пора билан қўлга тушди

    Мансабдорга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

    'Тошкент вилоятида тўхтаб турган Cobalt ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 15.11.2025 14:27

    Тошкент вилоятида тўхтаб турган Cobalt ёниб кетди

    Вилоят ФВБ воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Ҳазрати Усмон Мусҳафи энди Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида'ning rasmi

    Жамият 15.11.2025 13:14

    Ҳазрати Усмон Мусҳафи энди Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залида

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ушбу муқаддас манбанинг муносиб тарзда сақланиши, ўрганилиши ва халқимиз ҳамда жаҳон мусулмонлари учун доимий зиёрат нуқтасига айланиши йўлида иш олиб бормоқда.

    'Сирдарёда ва Андижонда солиқчи, Самарқандда МИБ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият 15.11.2025 11:07

    Сирдарёда ва Андижонда солиқчи, Самарқандда МИБ ходими пора билан ушланди

    Ушбу коррупцион ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, икки киши қамоққа олинган.

    'Сирдарёда эркак хотинини рашк қилиб, шифокорни калтаклади'ning rasmi

    Жамият 15.11.2025 09:01