АсосийДунё

Трамп маъмурияти “Harvard”ни миллиард долларлик молиявий ёрдамдан маҳрум қилмоқчи

Ҳукумат дастлаб университетга нисбатан юмшоқроқ муносабатда бўлишни истаган, бироқ расмийлар “Harvard”га нисбатан босимни кучайтиришга қарор қилган.

'Трамп маъмурияти “Harvard”ни миллиард долларлик молиявий ёрдамдан маҳрум қилмоқчи'ning rasmi

Трамп маъмурияти “Harvard”университетига соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотлар учун ажратилган миллиард долларга яқин маблағни беришни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда “ДW” нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, Оқ уй университет маъмуриятининг АҚШ ҳукумати томонидан юборилган 11 апрель кунги мактубни ошкора эълон қилганидан ҳайратга тушган.

Трамп маъмурияти дастлаб университетга нисбатан юмшоқроқ муносабатда бўлишни истаган, бироқ мактуб эълон қилингач, расмийлар “Harvard”га нисбатан босимни кучайтиришга қарор қилган.

Университет март ойининг охиридаёқ Трамп маъмуриятига мурожаат қилган ва қарама-қаршиликдан қочишга ҳаракат қилган.

“Harvard” кампусларида антисемитизмга қарши чора-тадбирлар аллақачон кўрилган. Бироқ 11 апрель кунги мактубда келтирилган талаблар бундан анча кескинроқ бўлган ва унверситет раҳбарияти бу талабларни қабул қила олмаслигини билдирган.

Нашрда қайд этилишича, мактубда махфийлик белгиси бўлмаган. Трамп маъмурияти АҚШдаги етакчи университетларга, жумладан “Harvard”га, антисемитизмга қарши кураш баҳонасида босим ўтказмоқда.

Мактубда “Harvard”нинг бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, қабул сиёсатини ўзгартириш, раҳбарият ва ўқитувчиларнинг қарашларини текшириш, кампус ҳудудида ниқоб тақишни тақиқлаш каби талаблар мавжуд бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Британияда одам териси билан қопланган китоб топилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 18:43

    Британияда одам териси билан қопланган китоб топилди

    Китоб Британиядаги ашаддий қотилга тегишли экани тахмин қилинмоқда.

    'Қозоғистонда ҳоким ўринбосарини отиб кетишди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 15:12

    Қозоғистонда ҳоким ўринбосарини отиб кетишди

    Амалдор ўқотар қуролдан яраланиб, касалхонага ётқизилган.

    'Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 14:17

    Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди

    2022 йил февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини илк кунларидан буён томонлар ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлмаган.

    'АҚШда 300га яқин йўловчиси бўлган самолёт ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 14:10

    АҚШда 300га яқин йўловчиси бўлган самолёт ёниб кетди

    Одамлар эвакуация қилинган, бироқ уч киши енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

    'Трамп илк хорижий сафарида дафн маросимига боради'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 14:07

    Трамп илк хорижий сафарида дафн маросимига боради

    У Рим папаси Франциск билан видолашув маросимида иштирок этади.

    'Россия Украинанинг Одесса шаҳрига дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2025 09:46