АсосийДунё

Скандинавия давлатлари Россия билан урушга тайёрланмоқдами?

Швеция, Финляндия, Дания ва Норвегия ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаб, биргаликдаги мудофаа учун ресурсларни бирлаштиришмоқда.

'Скандинавия давлатлари Россия билан урушга тайёрланмоқдами?'ning rasmi

Скандинавия давлатлари ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаб, биргаликдаги мудофаа учун ресурсларни бирлаштиришмоқда. Бу билан келажакдаги Россия билан эҳтимолий можарога тайёрланишяпти. Бу ҳақда Америка нашрлари Шимолий мамлакатлар вакиллари ва Дания разведкаси маълумотларига таяниб маълум қилди.

Қайд этилишича, Швеция, Финляндия, Дания ва Норвегия ўртасидаги мувофиқлашувнинг ҳозирги даражаси минтақанинг замонавий тарихида мисли кўрилмаган ҳодисадир.

“Тўртта шимолий мамлакат (Швеция, Финляндия, Дания, Норвегия) Россияга тажовузкорона муносабатда бўлиб, ўз имкониятларидан ташқари зарба бериш учун ресурсларни бирлаштирмоқда... Скандинавияликларнинг Россияга келажакдаги жиддий таҳдид сифатида қарашлари бу мамлакатларни ҳар қачонгидан ҳам яқинлаштирди”, дея ёзмоқда The Wall Street Journal.

Нашрга кўра, яқин 3-5 йил ичида ушбу мамлакатларнинг Россия билан ҳарбий можарога кириши эҳтимоли жуда юқори. Газета, шунингдек, бир неча ҳафта ичида 280 минг аскарни сафарбар қила оладиган Финляндия армиясининг юқори даражадаги тайёргарлигига эътибор қаратиб ўтди. Аён бўлишича, мамлакат захирадагиларининг умумий сони тахминан 900 минг кишини ташкил этади.

Финляндия ва Швецияда муддатли ҳарбий хизмат мавжуд бўлиб, бу мамлакатларга қуролли кучлар сонини тезда кўпайтириш имконини беради. Финляндия халқаро муносабатлар институти катта илмий ходими Матти Песунинг сўзларига кўра, бирлашган Скандинавия блоки Европанинг бошқа минтақалари учун намуна ва НАТОнинг эҳтимолий заифлашувидан ўзига хос суғурта бўлиши мумкин.

Германия расмийлари Россиядан қўрқув фонида миллий қуролли кучлар сонини кўпайтириш бўйича қўшимча чоралар кўраётганлиги айтилган эди. Мюнхен Бундесвер университети профессори Карло Масаллонинг сўзларига кўра, ҳозирда Германия армиясида 182 мингга яқин киши бор, бу талаб қилинадиган 460 минг ҳарбий хизматчидан анча кам. Ушбу номутаносибликка жавобан Германия ҳукумати Швециянинг “умумий мудофаа” концепциясини намуна сифатида олиб, ҳарбий кадрлар тизимини ислоҳ қилиш ниятида эканлигини эълон қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасида “тинчлик битими”ни имзолади'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:21

    Трамп Таиланд ва Камбоджа ўртасида “тинчлик битими”ни имзолади

    Бироқ икки давлат ўртасидаги тўлиқ тинчлик келишуви ҳали ҳам кучга кирмаган.

    'Трамп уни ғазаблантирган реклама сабабли Канада маҳсулотларига қўшимча 10 фоиз бож қўллашини айтди'ning rasmi

    Дунё 26.10.2025 21:41

    Трамп уни ғазаблантирган реклама сабабли Канада маҳсулотларига қўшимча 10 фоиз бож қўллашини айтди

    Дональд Трамп АҚШнинг 40-президенти бўлган Рональд Рейганнинг нутқидан парчалар келтирилган видеороликни "сохталаштирилган" деб атади.

    'Лувр музейидаги йирик ўғирлик бўйича икки гумонланувчи қўлга олинди'ning rasmi

    Дунё 26.10.2025 17:30

    Лувр музейидаги йирик ўғирлик бўйича икки гумонланувчи қўлга олинди

    Улардан бири мамлакатни тарк этишга уринган. Франция матбуоти бу йирик ўғриликни "аср ўғрилиги" деб атади.

    'Таиланд ва Камбоджа ўртасида "тинчлик шартномаси" имзоланди'ning rasmi

    Дунё 26.10.2025 13:35

    Таиланд ва Камбоджа ўртасида "тинчлик шартномаси" имзоланди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Малайзияга етиб борди. Бу унинг бир ҳафталик Осиё сафарининг биринчи бекати.

    'Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 26.10.2025 09:21

    Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

    Полиция 40 нафарга яқин одамни Ички ишлар бўлимига олиб кетган.