Бухоро шаҳридаги хусусий клиникада тиббий муолажа олган 13 ёшли бола вафот этганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
Қайд этилишича, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади”,— дейилади маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, кеча “Darakchi.uz” Бухородаги хусусий клиникада 13 ёшли бола вафот этгани юзасидан суриштирувини эълон қилган эди.