Қўқон шаҳридаги Фарғона вилояти тери-таносил 2-сонли диспансери шифокорлари дам олиш кунлари ҳужжатлаштирилмасдан ва ҳақ тўланмасдан ишга жалб қилингани юзасидан Омбудсманга мурожаат қилган.
Ўрганишлар натижасида Меҳнат кодекси талаблари қўпол равишда бузилгани тасдиқланди. Раҳбариятга нисбатан тегишли чоралар кўрилди
.