Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда содир бўлган мудҳиш террорчилик ҳужуми юзасидан мамлакат раҳбариятига таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Кашмир ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлган, айримлар оғир тан жароҳати олган.
Давлат раҳбари Ҳиндистон Президенти Дроупади Мурму ҳамда Бош вазир Нарендра Модига йўллаган мурожаатида ўз номидан ва Ўзбекистон халқи номидан чуқур ҳамдардлик билдирган.
Шунингдек, жабрланганларга тез орада соғайиб кетишини тилаган.