АсосийДунё

Истанбулда содир бўлган зилзилада ўзбекистонлик кучли қўрқувдан вафот этди

У зилзила пайти юқори қаватда турган бўлган.

'Истанбулда содир бўлган зилзилада ўзбекистонлик  кучли қўрқувдан вафот этди'ning rasmi

Истанбул соҳили яқинида 6,2 баллик зилзила содир бўлди, натижада Туркия мегаполисида ваҳима юзага келди. Зилзила вақтида 151 нафар шахслар қўрқув сабаб баландликдан сакраган ҳолда тан жароҳати олиб, касалхоналарда даволанмоқда. 

Ўзбекистонинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилишича, 2025 йил 23 апрел куни Истанбул шаҳрида яшаган юртдошимиз юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши натижасида юз бергани айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.

    Бошқа янгиликлар