АсосийДунё

Эронда ота қизини пичоқлаб ўлдирди

У қизини гўзаллик салонида ишлаётганини билиб қолган.

'Эронда ота қизини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Эроннинг Теҳрон вилоятига қарашли Исломшаҳр шаҳрида эркак ўзининг 18 ёшли қизи Фотима Султонийни гўзаллик салонида ишлаётганини билиб қолганидан сўнг омма олдида пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Эроннинг “IranWire” мухолифат нашри хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, Султоний отасининг салбий муносабатидан қўрққани учун гўзаллик салонида яширинча ишлай бошлаган. Айтилишича, эркак илгари ҳам хотини ва қизига нисбатан мунтазам зўравонлик қилган.

У гўзаллик салонининг манзилини қизининг Instagram саҳифасида қолдирилган бронь қилиш учун телефон рақами орқали аниқлаган. Жорий йил 18 апрель куни эрталаб у салонга борган. Султоний отасини кўриб қолиб, онасига қўнғироқ қилишга улгуради.

Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаол Пардис Робий ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида воқеа гувоҳларининг сўзларини келтирган. Улар эркакнинг салон ичига кириб, қизини мижозлар ва ходимлар кўз ўнгида бир неча марта пичоқлагани, сўнг унинг бошини кесмоқчи бўлгани, аммо атрофдагилар бақиргач, қочиб кетганини айтган. Шундан сўнг у хотинига қўнғироқ қилиб, “Мен сени бу ғам билан қолдираман”, деган.

Бошқа бир мухолиф нашр – HRANA маълумотига кўра, эркак қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

“IranWire”нинг “Etemad” газетасига таяниб ёзишича, 2023 йил мартдан сентябригача бўлган даврда Эроннинг ўзида қариндошлар ёки оила аъзолари томонидан 78 аёл ўлдирилган. “Shargh” газетаси маълумотига кўра, 2021 йилдан 2023 йилгача камида 165 аёл ўз оиласи ичида эркаклар томонидан ўлдирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япония телефондан энг кам фойдаланадиган давлатлар рейтингида биринчи ўринда'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 21:48

    Япония телефондан энг кам фойдаланадиган давлатлар рейтингида биринчи ўринда

    Дунёда ўртача одам ҳар куни телефонида 4 соат 37 дақиқа вақт ўтказади.

    'Олмаoтада юк машинаси газ қувурига урилиб, ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 19:09

    Олмаoтада юк машинаси газ қувурига урилиб, ағдарилиб кетди

    Ҳайдовчи жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

    'Тожикистон Президенти Қатарга борди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 18:38

    Тожикистон Президенти Қатарга борди

    Қайд этилишича, Раҳмон у ерда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва араб мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

    'Конор Макгрегор президентлик сайловида қатнашмайди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 17:45

    Конор Макгрегор президентлик сайловида қатнашмайди

    У ўзининг қарори ҳақида ижтимоий тармоқларда баёнот берди.

    'Туркия ядро реактор ишлаб чиқара бошлади'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 17:37

    Туркия ядро реактор ишлаб чиқара бошлади

    Туркия Саноат ва технология вазирининг сўзларига кўра, бу энергия мустақиллигини мустаҳкамлаш ва импортга қарамликни камайтиришга қаратилган “Миллий технологик сакраш” стратегиясининг бир қисми.

    '2024 йилда кассетали ўқлар бутун дунё бўйлаб 314 кишини яралади ва ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 15.09.2025 17:27

    2024 йилда кассетали ўқлар бутун дунё бўйлаб 314 кишини яралади ва ўлдирди

    Биргина Украинада ўтган йили кассетали бомбалардан 40 га яқин фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.