АсосийЖамият

БАА қонунбузарликлар туфайли Ўзбекистон учун визасиз режимни қайта кўриб чиқиши мумкин

Дубайдаги пичоқбозлик сабаб 15 нафар ўзбекистонликлар қўлга олинган.

'БАА қонунбузарликлар туфайли Ўзбекистон учун визасиз режимни қайта кўриб чиқиши мумкин'ning rasmi

Дубайда ўзбекистонлик икки жиноий гуруҳ ўртасида кескин тўқнашув содир бўлиб, бу пичоқбозлик билан якунлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Аҳрор Бурхонов БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб бораётганини маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат бўйича аниқлик киритиш мақсадида дипломатлар Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

“БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди”, дейди матбуот котиби.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

 “Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз”, деди Аҳрор Бурхонов.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.

    'Трамп Путин билан навбатдаги телефон суҳбатини ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Трамп Путин билан навбатдаги телефон суҳбатини ўтказди

    Етакчилар Украина масаласи юзасидан ижобий мулоқот олиб борган.