АсосийЖамият

Россияда ўзбекистонлик оила ЙТҲга учради

ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлган. 11 ёшли бола омон қолди.

'Россияда ўзбекистонлик оила ЙТҲга учради'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 апрель куни Россия Федерациясининг Астрахан вилоятида иккита енгил автомобиль тўқнашуви оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, уларнинг 11 ёшли ўғли шифохонага ётқизилди.

Бола енгил тан жароҳати олган. Тиббий ёрдам кўрсатилиб, саломатлиги тиклангач, уни Ўзбекистонга қайтариш ва яқин қариндошлари қарамоғига топшириш жараёни бошланган.

Бироқ боланинг вақтинчалик васийлигини расмийлаштирган қариндошлари болани Россиядан олиб чиқиш учун ҳужжатлар етишмаслиги муаммосига дуч келишди.

Ушбу жараёнда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, икки давлат Бош консулхонаси ва Болалар омбудсманларининг иштироки билан зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бола соғ-саломат Ўзбекистонга қайтарилди. Бола онасининг холаси қарамоғига ўтказилган.

    Бошқа янгиликлар