АсосийЖамият

Туркиядаги ёнғинда 19 ёшли ўзбекистонлик йигит вафот этди

Ёнғин унинг ижарадаги уйида содир бўлган.

'Туркиядаги ёнғинда 19 ёшли ўзбекистонлик йигит вафот этди'ning rasmi

Туркиянинг Истанбул шаҳри Кадикой туманида 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси ижарада турган уйида чиққан ёнғин сабаб вафот этди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар қилди.

Марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан тўлиқ қоплаб берилди.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан марҳумни Ўзбекистонга юбориш учун ёрдам пули йиғилаётгани ҳақидаги ёлғон ва асоссиз маълумотлар тарқатилмоқда. Консулхона фуқароларимизни бу каби нотўғри хабарларга ишонмасликка ва расмий манбаларга таянишга чақиради.

Фурсатдан фойдаланиб, Бош консулхона куни кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли "Ўзбекистон фуқароларини хорижда ташкил этилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, эндиликда чет элда бўлган даврида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини Ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан қопланишини маълум қилади.

Дипломатик идора, шунингдек, чет элда бўлган даврида вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини ватанга қайтариш билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан қопланишини эслатиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар