АсосийЖамият

Хусусий клиникаларда ўлим ҳолатлари кўпайгани юзасидан ССВга сўров юборилди

Соғлиқни сақлаш вазирига депутат Гулнора Абдувоҳидова томонидан ушбу масала юзасидан депутатлик сўрови юборилди.

'Хусусий клиникаларда ўлим ҳолатлари кўпайгани юзасидан ССВга сўров юборилди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёровга “Адолат” партияси депутати Гулнора Абдувоҳидова томонидан хусусий тиббиёт муассасаларида нотўғри тиббий муолажалар оқибатида фуқаролар саломатлигига жиддий зарар етиши ва ҳатто ўлим билан якунланаётган ҳолатлар кўпайиб бораётгани бўйича депутатлик сўрови юборилди. Бу ҳақда “Адолат” социал-демократик партияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, депутат ўз сўровида сўнгги йилларда тиббиёт тизимида қатор ижобий ўзгаришлар кузатилаётганига қарамай, айрим хусусий тиббиёт муассасаларида шифокорларнинг нотўғри ташхиси ёки муолажаси сабабли фуқароларнинг вафот этиши, ногирон бўлиб қолиши каби аянчли ҳолатлар сони ортиб бораётгани жамоатчиликда хавотир уйғотаётганини таъкидлаган. 

Сўровда келтирилган маълумотларга кўра, тиббиёт ходимларининг касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ жиноятлар бўйича чиқарилган ҳукмлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда (2023 йилда – 67 нафар, 2024 йилда – 94 нафар, 2025 йилнинг биринчи чорагида – 16 нафар).

Абдувоҳидова яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Фарғона ва Бухородаги хусусий клиникаларда рўй берган ўлим ҳолатлари, шунингдек, нотўғри пластик жарроҳлик оқибатида ёш блогернинг соғлиғига жиддий путур етгани каби воқеаларни мисол қилиб, бундай салбий тенденциянинг сабабларини ўрганиш ва унга чек қўйиш заруратини таъкидлаган.

Депутатлик сўровида Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдига қуйидаги муҳим саволлар қўйилган:

Хусусий тиббиёт муассасаларида ушбу нохуш ҳолатлар кўпайишининг асл сабаблари нимада ва уларнинг олдини олиш бўйича вазирлик томонидан қандай чоралар кўрилмоқда?

Хусусий клиникаларда рўй берган ҳар бир инсон ўлими, ногиронлик ёки соғлиққа жиддий зарар етказиш ҳолати вазирлик томонидан таҳлил қилинганми ва уларнинг такрорланмаслиги учун қандай амалий ишлар қилинган?

Хусусий тиббиёт муассасаларида муолажаларнинг тўғри қўлланилиши ва тасдиқланган тиббий протоколларга амал қилиниши устидан тизимли назорат механизми мавжудми? Бу борада қандай аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Вазирлик аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида хусусий клиникалар учун лицензия талаблари ва шартларини қатъийлаштириш бўйича қандай таклиф ва ташаббусларни илгари суришни режалаштирмоқда?

Депутат “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунининг 15-моддасига (қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўрови) мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазиридан юқоридаги саволларга 10 кун муддат ичида асослантирилган жавоб беришни сўраган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.

    'Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади

    "Ўзгидромет" 23 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Наманганда қоибузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 19:59

    Наманганда қоибузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этди

    Onix ҳайдовчиси ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай, тезликни оширган ва ЙПХ ходимини машинада уриб кетган.

    '1 декабрдан AI-80 бензини сотувдан олиб ташланади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 18:55

    1 декабрдан AI-80 бензини сотувдан олиб ташланади

    Пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича юир қатор таклифлар ишлаб чиқилади. Президент қарори билан янги чоралар эълон қилинди.

    'Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 14:33

    Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади

    "Волгоград-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд Қорақалпоғистонда текширилганда 2 та вагонда ноқонуний тиббий буюм ва дорилар борлиги аниқланди.

    'Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 13:32

    Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди

    Уйда унинг ёнида 2 нафар фарзанди бўлган. Фарзандларидан бири ҳам заҳарланиш оқибатида вафот этган. Иккинчиси шифохонада даволанмоқда.