Наманган вилоятининг Косонсой туманида ҳайдовчи Damas’да 25 нафар бола ва бир нафар аёлни олиб кетаётгани аниқланди. ЙҲХХ матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу автомобиль 23 апрель куни “Жар” маҳалласи ҳудудида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Текширув давомида автомобиль салонида меъёрдан ортиқ йўловчилар олиб кетилаётгани аниқланган.
Ҳайдовчининг маълум қилишича, у болаларни шу маҳаллада жойлашган хусусий боғчага олиб бораётган бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.