АсосийЖамият

Қамчиқда Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши сабаб темир тўсиққа урилди

Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи шифохонага мурожаат қилган.

'Қамчиқда Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши сабаб темир тўсиққа урилди'ning rasmi

Қамчиқ довонида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилди.

Ҳолат 2025 йилнинг 28 апрель куни соат 11:35 ларда «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент — Ўш автомобиль йўли Тошкент — Водий йўналишининг 157-километрида содир бўлган. Унда Isuzu тормоз тизимида носозлик келиб чиққанлиги сабабли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилган.

Ҳодиса оқибатида Isuzu ҳайдовчиси қўл соҳаларидаги шилиниш жароҳати билан Поп тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

    Бошқа янгиликлар