Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 333,6 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан таққослаганда 6,8 % га ўсди.
Ялпи ички маҳсулот ҳажми ва ўсиш суръатлари йиллар кесимида, (январь-март):
2021 йил – 152,9 трлн сўм (104,8 %);
2022 йил – 186,7 трлн сўм (105,1 %);
2023 йил – 228,9 трлн сўм (106,4 %);
2024 йил – 276,9 трлн сўм (106,4 %);
2025 йил – 333,6 трлн сўм (106,8 %) ни ташкил этди.