АсосийЖамият

Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида дунёда 12-ўринга чиқди

Бундан икки йил олдин мазкур рейтингда мамлакат 30- ўринда бўлган.

'Ўзбекистон очиқ маълумотлар рейтингида дунёда 12-ўринга чиқди'ning rasmi

Ўзбекистон очиқ маълумотлар йўналишида яна бир муҳим ютуққа эришди. “Open Data Inventory” (ODIN) халқаро рейтингида 2024 йил учун эълон қилинган янгиланган кўрсаткичларга кўра, Ўзбекистон 198 та давлат орасида 83 балл тўплаб, 12-ўринни эгаллади. Бу натижа билан мамлакат Марказий Осиёда биринчи ўринни сақлаб қолди.

“ODIN” рейтинги нима?

“Open Data Inventory” (ODIN) рейтинги расмий статистик маълумотларнинг очиқлиги ва қамров даражасини баҳолайди. Рейтингни тузишда маълумотларнинг фойдаланувчилар учун очиқлиги, уларни қандай форматда тақдим этилаётгани ва қанчалик тўлиқ экани инобатга олинади.

Ўсишга нималар сабаб бўлди?

2023 йилда Ўзбекистон 70 балл билан 30-ўринда эди. Яъни мамлакат бир йил ичида 18 поғонага юқорилади. Бундай катта скатнинг асосий сабаблари қуйидагилар ҳисобланади:

— Маълумотларни ҳудудлар, тармоқлар ва йиллар кесимида эълон қилиш;

— Охирги 5–10 йиллик маълумотларнинг динамик қаторларда тақдим этилиши;

— Вилоят ва туман даражасидаги кўрсаткичларни жамоатчиликка етказиш;

— Метамаълумотлар билан бойитилган очиқ маълумотлар;

— Файлларни турли форматларда юклаб олиш имконияти.

CIAT – янги статистика платформаси

Миллий статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва фаолият юритаётган СИАТ (Статистика интеграллашган ахборот тизими) бу ютуқда катта роль ўйнади. Бугунги кунда ушбу платформа орқали 2 900 дан ортиқ кўрсаткичлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида, бешта турли форматда, бепул тақдим этилмоқда.

“Open Data Watch” ташкилоти “СИАТ” тизимининг имкониятларини ижобий баҳолаган ва бу Ўзбекистоннинг “ODIN” рейтингида юқори натижа қайд этишига туртки берган.

Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги натижалари:

— 2017 йил: 180 давлат ичида — 167-ўрин (18 балл)

— 2018 йил: 178 давлат ичида — 168-ўрин (19 балл)

— 2020 йил: 187 давлат ичида — 44-ўрин (63 балл)

— 2022 йил: 192 давлат ичида — 40-ўрин (66 балл)

— 2023 йил: 195 давлат ичида — 30-ўрин (70 балл)

— 2024 йил: 198 давлат ичида — 12-ўрин (83 балл)

Бу ўсиш сўнгги йилларда статистик маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигига қаратилган ислоҳотлар самараси экани таъкидланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.

    'Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:16

    Бугун республикада ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати ҳукмрон бўлади

    "Ўзгидромет" 23 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Наманганда қоибузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 19:59

    Наманганда қоибузар ҳайдовчини тўхтатишга уринган ЙПХ ходими вафот этди

    Onix ҳайдовчиси ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай, тезликни оширган ва ЙПХ ходимини машинада уриб кетган.

    '1 декабрдан AI-80 бензини сотувдан олиб ташланади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 18:55

    1 декабрдан AI-80 бензини сотувдан олиб ташланади

    Пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича юир қатор таклифлар ишлаб чиқилади. Президент қарори билан янги чоралар эълон қилинди.

    'Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 14:33

    Россиядан ноқонуний олиб кирилаётган 2 млрд сўмлик тиббий буюм ва дорилар чегарадан ўтолмади

    "Волгоград-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд Қорақалпоғистонда текширилганда 2 та вагонда ноқонуний тиббий буюм ва дорилар борлиги аниқланди.

    'Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.11.2025 13:32

    Андижонда ИИО ходими хизмат уйида ис газидан заҳарланиб вафот этди

    Уйда унинг ёнида 2 нафар фарзанди бўлган. Фарзандларидан бири ҳам заҳарланиш оқибатида вафот этган. Иккинчиси шифохонада даволанмоқда.