АсосийЖамият

Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда етиштираётганлар қўлга тушди

Улар бу ўсимликни тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган.

'Тошкентда иссиқхонада гиёҳванд модда етиштираётганлар қўлга тушди'ning rasmi

Тошкентнинг Миробод туманида икки нафар шахс уйида иссиқхона шароитида гиёҳванд ўсимлиги етиштиргани аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, улар тақиқланган ўсимликни иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирган. Ўсимликлар 12 тупни ташкил қилган, уларнинг узунлиги 60 см-170 см бўлган.

Хонадонда шунингдек, гиёҳванд ўсимликларининг қуритилгани, истеъмол учун тайёрлаб қўйилганлари ҳам топилган. Барча гиёвданд ўсимлик ва моддалар далилий ашё сифатида олинган.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда яна бир ҳолат аниқланди. Хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда уй эгаси гиёҳвандлик воситалари етиштирилаётганлиги аниқланган. ИИО ходимларини кўрган шахс далилий ашёларни сувга оқизиб юбормоқчи бўлган. Аммо бу иш бермаган. 

Холислар иштирокида ушбу гиёҳвандлик воситалари ҳам расмийлаштириб олиниб, экспертизага топширилди.

Ҳозирда уларга нисбатан 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда “Damas” ҳамда “Skuter” иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:38

    '"Ижтимоий норма" қанча газ ва электрни тежади?'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 18:35

    "Ижтимоий норма" қанча газ ва электрни тежади?

    Жорий этилган ижтимоий истеъмол нормасига асосланган янги тариф сиёсати доирасида уй хўжаликларининг энергия истеъмолига таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказилди.

    'Ўзбекистонда тарвуз-қовундан заҳарланиб, вафот этиш ҳолатлари қайд этилгани рад этилди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 18:24

    Ўзбекистонда тарвуз-қовундан заҳарланиб, вафот этиш ҳолатлари қайд этилгани рад этилди

    Ижтимоий тармоқда қовун ва тарвуз маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида бир неча фуқаронинг вафот этганлиги тўғрисида тарқалган хабарларга ойдинлик киритилди.

    'Жарима балларидан онлайн хабардор бўлиш имконияти яратилди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 18:11

    Жарима балларидан онлайн хабардор бўлиш имконияти яратилди

    Хабарингиз бор, 1 июндан бошлаб қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш бошланди.

    'Навоийда "Қизил китоб"га киритилган 15 та илонни ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 17:58

    Навоийда "Қизил китоб"га киритилган 15 та илонни ноқонуний олиб кетаётган шахс ушланди

    Қўшни давлат фуқароси илонларни республикадан олиб чиқмоқчи бўлаётганда, "Навоий" чегара божхона постида тўхтатиб қолинган.

    'Тошкентда ҳайдовчи тез ёрдамга йўл бермади'ning rasmi

    Жамият 02.06.2025 17:39

    Тошкентда ҳайдовчи тез ёрдамга йўл бермади

    Жамоатчилик енгил жазога норозилик билдирди.