АсосийЖамият

Бойсундаги “М-25” конида яна газ ажралиб чиқди

Энергетика вазирлиги оқим назорат остида ёқиб юборилганини маълум қилди.

2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да Сурхондарё вилоятидаги "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конидаги 202-қудуқда таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиб чиқди. Бу акс этган видеолар тармоқларда тарқалди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, таркибида водород сульфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилган.

"Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, „Саноатконтехназорат“ давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда", — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик таъкидлашича, юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди.

"Авария"ни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда.

Ҳар бир ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар бериб борилади, дея қайд этган вазирлик.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.

    'Трамп Путин билан навбатдаги телефон суҳбатини ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Трамп Путин билан навбатдаги телефон суҳбатини ўтказди

    Етакчилар Украина масаласи юзасидан ижобий мулоқот олиб борган.