АҚШ Олий суди “транслюдей” армиядан четлатишга рухсат берди. Қарор 6 нафар консерватив судья овози билан қабул қилинди, 3 нафар судья бунга қарши чиқди.
Оқ уйнинг матбуот котибаси Керолайн Левитт бу қарорни “ҳукумат учун катта ғалаба” деб атади. Бироқ инсон ҳуқуқлари фаоллари буни танқид остига олди. Уларнинг айтишича, “трансходимлар” ўз садоқатини исботлаган.
Мутахассисларнинг фикрича, янги чеклов минглаб ҳарбий хизматчиларга таъсир қилиши мумкин.
Аввалроқ Трамп трансгендерлар армиядаги хизматини тақиқловчи фармонни имзолаган эди. Унда гендер ўзгариши ҳарбий интизом ва ҳалолликка зид деб баҳоланган.
Фақат ўзининг ҳарбий аҳамиятини исботлай олган ва сўнгги 36 ойда жинсий ўзгариш қилмаганлар армияда қолишига рухсат этилади.