АсосийЖиноят

Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди

Маълум қилинишича, у пора ва фирибгарликда айбдор деб топилиб, 12 йилга қамалган.

'Ўзбекистонда ушланган Тожикистоннинг собиқ ҳокими қамалди'ning rasmi

Тожикистоннинг Сўғд вилоятига қарашли Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш ва фирибгарлик айбловлари билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Асиа-Плюс” ахборот манбаси хабар берди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Конибодом шаҳар суди Тўхтасунзодани Тожикистон Жиноят кодексининг 319-моддаси (пора олиш) ва 247-моддаси (фирибгарлик) бўйича айбдор деб топган. Суд ёпиқ эшиклар ортида ўтган бўлиб, ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган. Шу сабабли суд тафсилотлари оммага ошкор этилмаган.

Маълумотларга кўра, 50 ёшли Тўхтасунзода 2020 йилда Президент фармони билан Конибодом ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган ва кейинчалик шаҳар ҳокими лавозимига расман тасдиқланган. У 2024 йилнинг январь ойигача бу лавозимда фаолият юритган.

Тўхтасунзода жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда қўлга олиниб, Тожикистонга топширилган эди.

Собиқ ҳоким билан бирга Конибодомдаги яна бир неча юқори лавозимли амалдорлар ҳам ҳибсга олинган. Уларнинг айнан қандай айбловлар билан қўлга олингани ҳозирча номаълум.

Расмийлар бу борада изоҳ бермаган бўлса-да, улар 2023–2024 йилларда Конибодомда содир бўлган сирли ва шов-шувли қотилликларни тергов қилаётган махсус гуруҳ ташрифидан сўнг ҳибсга олингани айтилмоқда. Мазкур жиноятлар натижасида етти оила аъзоси бўлган 23 киши ҳаётдан кўз юмган. Тожикистон Бош прокуратураси 2024 йил 21 декабрь куни жиноятларни фош қилганини ва тўрт нафар гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уч вилоятда жами 12,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани очиқланди'ning rasmi

    Жиноят 07.05.2025 11:38

    Уч вилоятда жами 12,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани очиқланди

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳолда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Уч вилоятда 953 млн сўмлик электр ўғирлангани очиқланди'ning rasmi

    Жиноят 06.05.2025 12:11

    Уч вилоятда 953 млн сўмлик электр ўғирлангани очиқланди

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    'Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 06.05.2025 08:42

    Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқарувчи яширин цех фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкент ҳамда Наманганда ноқонуний энергия ишлатилгани фош бўлди'ning rasmi

    Жиноят 05.05.2025 09:14

    Тошкент ҳамда Наманганда ноқонуний энергия ишлатилгани фош бўлди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    'Андижонда 213 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 02.05.2025 12:47

    Андижонда 213 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўта йирик миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Сурхондарёда Йпҳ ходими аёллар томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жиноят 02.05.2025 09:35

    Сурхондарёда Йпҳ ходими аёллар томонидан калтакланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.