АсосийДунё

Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

Ушбу ёрдам пакети иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланади.

'Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди'ning rasmi

Европа Иттифоқи Украина учун молиявий ёрдам доирасида Россия Федерациясининг музлатилган активларидан тушган даромад ҳисобидан 1 миллиард евро маблағни Киевга ўтказди. Бу ҳақда Европа комиссиясининг иқтисодиёт бўйича вице-президенти Валдис Домбровскис ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди, дея маълумот тарқатмоқда zamon.uz.

“Бугун биз етти дастур доирасида Россиянинг музлатилган активларидан келган 45 миллиард евролик даромаддан яна 1 миллиард еврони Украинага ўтказдик,” — деб ёзди у.

Бу ёрдам пакети Евроиттифоқ томонидан Россияга қарши санкциялар доирасида қўлланилаётган молиявий механизмларнинг бир қисмидир. Музлатилган активлар бўйича даромадларни Украина манфаатларига йўналтириш Ғарб давлатлари орасида тобора кенгайиб бораётган амалиётга айланмоқда.

Ажратилган маблағлар Украинага энергетика инфратузилмасини тиклаш, ҳарбий ва гуманитар эҳтиёжларни қоплаш, шунингдек, иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЙИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:09

    ЙИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин

    Божларнинг қиймати 95 миллиард еврога тенг бўлиши айтилмоқда.

    '1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:53

    1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди

    Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарга яқинлашган камида 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.

    'Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 12:59

    Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади

    Систина ибодатхонасининг томига ўрнатилган мўридан чиқаётган қора тутун сайлаш тугалланмаганлигидан далолат беради.

    'Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 10:55

    Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди

    Покистон армиясининг маълум қилишича, 57 киши яраланган.

    'Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 09:00

    Россияликлар Берлиннинг уруш тугаганига 80 йил тўлиши маросимига таклиф қилинмади

    Берлин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 80 йил тўлиши муносабати билан катта тадбир ўтказилган.