АсосийЖамият

Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

Ҳолат юзасидан Экология бошқармаси маълумот берди.

'Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бойсун Давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида зарафшон арчалари таг қисмидан кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, вилоят Экология бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида Бойсун давлат ўрмон хўжалигига қарашли Кенгдала ўрмон бўлимининг “Шаппа“, “Мовирли“, “Қора булоқ“, “Чоршанби“ ва “Ўрикли“ массивларида олиб борилган назорат тадбирлари давомида жами 53 туп турли диаметрдаги Зарафшон арчалари ноқонуний равишда кесилгани, 3 туп арчага эса ўсишдан тўхтайдиган даражада зарар етказилгани аниқланди.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан ваколат доирасида чора кўрилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига (14-илова) мувофиқ, ушбу ҳолат юзасидан ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди.

Табиатга етказилган зарар миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаридан ортиқлиги сабабли мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:13

    'Бугун ҳарорат 35 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Бугун ҳарорат 35 даражагача кўтарилади

    10 май кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ортиқхўжаев янги лавозимда'ning rasmi

    Жамият 09.05.2025 19:31

    Ортиқхўжаев янги лавозимда

    Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди.

    '"Тинч ва осуда ҳаётимиз учун жонини фидо қилган инсонлар қаҳрамонлиги олдида бош эгамиз"'ning rasmi

    Жамият 09.05.2025 19:23

    "Тинч ва осуда ҳаётимиз учун жонини фидо қилган инсонлар қаҳрамонлиги олдида бош эгамиз"

    Президент ёрдамчиси барчани Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади.

    'Ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими 1 июндан кучга киради'ning rasmi

    Жамият 09.05.2025 17:43

    Ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими 1 июндан кучга киради

    Ҳайдовчининг ҳисобидаги жарима баллари 12 ой ичида 12 баллга етиб қолса, тегишли ҳужжатлар судга инсон омилисиз, автоматик юборилади ва ҳайдовчи SMS орқали хабардор қилинади.

    'Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди'ning rasmi

    Жамият 09.05.2025 16:02

    Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди

    Ўзбек халқининг уруш йилларидаги жасорати халқаро ҳамжамиятда кенг эътироф этилмоқда.