Кеча, 11 май куни соат 18:18 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Жасорат кўчасида жойлашган, ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида, чиқинди сақлаш жойида ёнғин содир бўлди.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 18:25 да етиб борган ва ёнғинни соат 18:41 да қуршаб олган. 18:49 да эса батамом ўчирилган.
“Ёнғин оқибатида жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган”,—дейилади хабарда.