2024-2025 ўқув йили бошида республикадаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.
Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимидаги сони қуйидагича:
Ҳиндистон – 6502 нафар;
Туркманистон – 1430 нафар;
Покистон – 1250 нафар;
Россия Федерацияси – 732 нафар;
Қозоғистон – 639 нафар;
Қирғиз Республикаси – 369 нафар;
Хитой – 325 нафар;
Тожикистон – 322 нафар;
Корея Республикаси – 197 нафар;
Афғонистон – 157 нафар;
Канада – 126 нафар;
Бошқалар – 431 нафар.