АсосийЖамият

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Мамлакатда 2017 йилдан 2025 йилгача интернет фойдаланувчилари сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.

'Ўзбекистонда интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди'ning rasmi

Ўзбекистонда “Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Сўнгги йилларда интернет ва ижтимоий тармоқлар аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжини тезкор қондириш, жамиятдаги муҳим масалаларни муҳокама қилишда муҳим воситага айланган. 2017 йилдан 2025 йилгача интернет фойдаланувчилари сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.

Энг оммабоп платформалар орасида:

• Telegram — 28 миллион,

• Одноклассники — 19,2 миллион,

• Facebook — 2,3 миллион,

• ВКонтакте — 1,5 миллион,

• LinkedIn — 850 минг,

• Twitter — 250 минг фойдаланувчи қайд этилган.

Қонун лойиҳасига кўра, интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, онлайн платформаларда тарқатилаётган контентни тартибга солиш, шунингдек, шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги меъёрлар белгиланиши назарда тутилмоқда.

Ҳужжатда қуйидаги тамойилларга урғу берилган:

• Қонунийлик – барча фаолият қонун доирасида олиб борилади;

• Фойдаланувчилар ҳуқуқлари устуворлиги – ахборот олиш, фикр билдириш ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланади;

• Cензурага йўл қўйилмаслиги – қонун билан тақиқланмаган контентга нисбатан эркинлик сақланади;

• Шаффофлик ва хавфсизлик – ноқонуний контент тарқалишининг олди олинади.

Шунингдек, хорижий мамлакатлар тажрибаси ҳам ўрганилган. Масалан, Германияда 2 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бўлган платформалар 24 соат ичида ноқонуний контентни ўчириш мажбуриятига эга. Францияда эса нафрат, терроризм ва болалар порнографиясига қарши қатъий чоралар кўрилган.

Қонун лойиҳасида блогерлар фаолиятига оид баъзи мавжуд меъёрлар қайта кўриб чиқилмоқда. Аноним профиллар, гуруҳ ва каналлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича замонавий ечимлар таклиф этилган.

Бундан ташқари, кибержиноятчилик, фейк ахборот, спам ва фишинг каби зарарли фаолиятларга қарши чоралар ҳам кўзда тутилган.

Муҳими, ушбу қонун лойиҳаси давлат рўйхатидан ўтган оммавий ахборот воситаларининг расмий веб-сайтларига тааллуқли эмас. Улар фаолияти “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун асосида тартибга солинади.

Ҳозирда қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ. Фойдаланувчилар мана бу ҳавола орқали ҳужжат билан танишиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:43

    “Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади

    Ҳеч бир шахс ёки ташкилотга ижтимоий тармоқлардан “нотўғри ва ноахлоқий мақсадлар”да фойдаланишга рухсат берилмаслиги маълум қилинган.

    'Айрим онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлиги суд қарори асосида пасайтирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:36

    Айрим онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлиги суд қарори асосида пасайтирилиши мумкин

    Ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келган онлайн-платформаларни бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилади.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:06

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Самарқандда 3 ака-ука 1 йигитни калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:55

    Самарқандда 3 ака-ука 1 йигитни калтаклади

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам жаримага тортилди

    “Севилмаган ёр керак менга” номли шеър Сардор Мамадалиев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланди.

    'Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқаролар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:03

    Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқаролар аниқланди

    Улар 4 нафар оила аъзоларини ҳар бирини 30 минг АҚШ долларидан, жами 150 минг АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали АҚШга ишлаш учун юборишини айтади.