АсосийЖамият

Эрдўған Путиннинг таклифига рози бўлди

Эрдўған Путинга Россия-Украина музокаралари учун майдон тақдим этишга тайёрлигини айтган.

'Эрдўған Путиннинг таклифига рози бўлди'ning rasmi

Анқара Россия ва Украина ўртасидаги сулҳни қўллаб-қувватлайди ва икки давлат Туркияда музокаралар ўтказишига рози. Бу ҳақда кеча, 11 май куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан телефон мулоқоти чоғида сўз очди.

Маълум қилинишича, мулоқот давомида Путин Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларни қайта бошлашни таклиф қилган. Туркия томони версиясига кўра, Эрдўған Путинга унинг мамлакати Россия-Украина музокаралари учун майдон тақдим этишга тайёрлигини айтган. Қолаверса, Эрдўған “тинчликка эришиш нуқтаи назаридан имкониятлар ойнаси очилганини” таъкидлаган.

Шу билан бирга, Туркия нашрларининг таъкидлашича, Эрдўған ўт очишни тўлиқ тўхтатиш учун зарур муҳит яратишини ҳам қўшимча сифатида айтган.

Бундан ташқари, етакчилар савдо ва инвеститциявий алоқаларни янада кенгайтириш, шу жумладан энергетика соҳасида стратегик қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдор эканини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:43

    “Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади

    Ҳеч бир шахс ёки ташкилотга ижтимоий тармоқлардан “нотўғри ва ноахлоқий мақсадлар”да фойдаланишга рухсат берилмаслиги маълум қилинган.

    'Айрим онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлиги суд қарори асосида пасайтирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:36

    Айрим онлайн-платформаларга Ўзбекистон ҳудудида кириш тезлиги суд қарори асосида пасайтирилиши мумкин

    Ваколатли орган билан тизимли равишда ҳамкорлик қилмай келган онлайн-платформаларни бутунлай блоклаш амалиётидан воз кечилади.

    'Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:06

    Долларнинг расмий курси бироз кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Самарқандда 3 ака-ука 1 йигитни калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:55

    Самарқандда 3 ака-ука 1 йигитни калтаклади

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    Хонанда Сардор Мамадалиев ҳам жаримага тортилди

    “Севилмаган ёр керак менга” номли шеър Сардор Мамадалиев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланди.

    'Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқаролар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:03

    Фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишга уринган маҳаллий ҳамда хорижий фуқаролар аниқланди

    Улар 4 нафар оила аъзоларини ҳар бирини 30 минг АҚШ долларидан, жами 150 минг АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали АҚШга ишлаш учун юборишини айтади.