Жорий йилнинг 9 май куни Самарқанд шаҳрида 3 ака-ука 17 ёшли ўсмирни калтаклади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 9 май куни соат 20:30 да Самарқанд шаҳар “Кафтархона” маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган шахс ўзига тегишли бўлган скутерда Самарқанд шаҳар “Чармгари” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётганида унга олдиндан таниш бўлмаган Самарқанд тумани “Гулобод” маҳалласида яшовчи 2005, 2008 ва 2012 йилда туғилган ака-укалар отаси бошқарувидаги Malibu русумли автомашинада кетаётган вақтида ўзаро жанжал келиб чиққан. Мазкур жанжал давомида 3 нафар ака-укалар скутер ҳайдовчисини уриб, тан жароҳати етказган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.